Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 8 январда қабул қилинган “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш бўйича давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбатида институтнинг раҳбар-ходимлари, профессор-ўқитувчилари иштирок этдилар. Самарқанд вилояти Адлия бошқармасининг масъул ходими Ш.Шодиев маъруза қилди. Бугунги кунда бу Қонуннинг қабул қилиниши муҳим аҳамиятга эгалиги ва ушбу Қонунда маъмурий тартиб-таомилларнинг асосий принциплари, маъмурий иш юритиш, маъмурий ҳужжатни қабул қилиш ва уни ижро этиш тартиби, шунингдек мазкур ҳужжатлар устидан шикоят қилиш таомиллари кўрсатилганлиги ҳақида айтиб ўтилди.
Бу Қонуннинг ишлаб чиқилиши ҳар қандай соҳа учун мўлжалланган махсус тартибларнинг тизимини яратишга имконият яратиши, давлат функциялари амалга оширилишининг ягона андозаларининг киритилиши, ўзбошимчалик, суиистеъмоллик, ортиқча сансолорлилик ва давлат хизматидаги бошқа салбий кўринишларга барҳам беришда муҳим аҳамият касб этиши ҳақида, келажакда бу қонунга асосан давлатимизда маъмурий ҳужжатларни қабул қилиш жараёнининг стандартлашиши ва енгиллаштирилиши сабабли давлат органларининг фуқаролар ва ташкилотлар билан бўлган муносабатларнинг қонунийлиги ва шаффофлиги ошиши, замонавий технологиялар асосида хизматларнинг янада сифатли кўрсатилиши учун шароит яратилиши ҳақида тушунча берилди.
Тадбир қатнашчилари Ш.Шодиевга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар ва жавоблар олдилар.