998 (66) 233 38 73 info@sies.uz




ИНСТИТУТ РЕКТОРИ ВАТАНДОШЛАРИМИЗНИ ҚУРБОН ҲАЙИТИ БИЛАН ТАБРИКЛАДИ

Ассалому алайкум, ҳурматли Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти жамоаси ҳамда муҳтарам ватандошлар!

Халқимиз бутун мусулмон уммати билан биргаликда катта шоду хуррамлик ила кутиб олаётган Қурбон ҳайити билан сиз институтимиз жамоасини, гўзал диёримиздаги барча мўминларни чин қалбимдан самимий табриклаб, энг эзгу тилакларимни билдираман.

Асрлар давомида эл-юртимизнинг маънавий ҳаётида беқиёс ўрин эгаллаб, жамиятимизда ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва бағрикенглик тамойилларини янада мустаҳкамлаб келаётган ушбу қутлуғ байрам барчамизга муборак бўлсин!

Мана шундай шукуҳли ва саодатли айёмда ҳаммамиз аввало Аллоҳ таборака ва таолога беадад шукроналар айтишимиз табиийдир.

 Хонадонингизга файз, дастурхонингизга барака, эл-юрт равнақи, келажак авлод тарбияси, таълим даргоҳимиз нуфузи борасидаги фидокорона фаолиятингизга омадлар ёр бўлсин!

Жонажон Ватанимиз, хонадонларимиздан хотиржамлик, аҳиллик, файзу барака ҳеч қачон аримасин!

Эзгу интилиш ва ишларимизда Яратганнинг ўзи ҳамиша мададкор бўлсин!

 

    

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ректори М.Э.Пўлатов