SAMARQAND IQTISODIYOT VA SERVIS INSTITUTI

Ахмеджонов Азиз Рустамович фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

SAMARQAND IQTISODIYOT VA SERVIS INSTITUTI

Ахмеджонов Азиз Рустамович фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

2021-08-27 1477

Ахмеджонов Азиз Рустамович фалсафа доктори  (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

    I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Хизмат кўрсатиш корхоналарида иқтисодий ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш”, 08.00.05 – Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.3.PhD/Iqt676

Илмий раҳбар: Арабов Нурали Уралович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, DSс.03/30.12.2019.I.18.01

Расмий оппонентлар: Мирзаев Кулмамат Джанзакович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;   Бобоназарова Жамиля Холмуродовна,  иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.

Етакчи ташкилот: Бухоро муҳандислик технология институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: иқтисодиётнинг инновацион ривожланиши шароитида хизмат кўрсатиш корхоналарида иқтисодий ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

хизмат кўрсатиш корхоналари фаолияти самарадорлигини ошириш жараёни ходимларни бошқаришнинг замонавий технологияларини танлаш, мақсадга эришишдаги харажатларни минималлаштириш ҳамда бизнес-жараёнлари босқичларини шакллантириш асосида такомиллаштирилган;

хизмат кўрсатиш корхоналарида иқтисодий ресурслардан фойдаланиш самарадорлиги кўрсаткичлари тизими меҳнат унумдорлиги ўсиши ва маҳсулотнинг меҳнат сиғимини пасайиши ўртасидаги ўзаро боғлиқликни аниқлаш ҳамда иқтисодий ва ижтимоий самарадорликнинг статистик кўрсаткичлари асосида таснифланган;

хизмат кўрсатиш тармоқларида иқтисодий ўсишни интеграл баҳолаш усули меҳнат унумдорлиги ва фондлар қайтими индекслари асосида интенсив ҳамда соҳада бандлар ва асосий фондлар индекслари бўйича экстенсив омилларни таққослаш орқали такомиллаштирилган;

хизмат кўрсатиш соҳасида корпоратив компетенция модели ходимнинг ўзгаришларга тайёрлиги, фаолиятни натижага йўналтирилганлиги, самарали коммуникация, профессионаллик, бизнесни тушуниши ва ташаббускорлик билан боғлиқ хулқ-атвор индикаторлари асосида такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Хизмат кўрсатиш корхоналарида иқтисодий ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

хизмат кўрсатиш корхоналари фаолияти самарадорлигини ошириш жараёнини ходимларни бошқариш тизимининг мавжуд ҳолатини таҳлил этиш, унинг барча бизнес жараёнларини моделлаштириш ҳамда оптималлаштириш босқичлари таснифини шакллантириш асосида такомиллаштириш таклифи Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятида фойдаланиш учун қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2020 йил 24 августдаги №01/00-04/07-7215-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш хизмат кўрсатиш корхоналарида меҳнат фаолиятини ташкил этиш самарадорлигини ошириш имконини берган;

хизмат кўрсатиш корхоналарида иқтисодий ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар тизими меҳнат унумдорлигини ошиши, маҳсулотнинг меҳнат сиғимини пасайиши ҳамда ижтимоий самарадорликнинг статик кўрсаткичлари асосида ишлаб чиқилган таснифи Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг «Банд бўлмаган аҳолини ишга жойлаштиришни ташкил қилиш» бошқармаси амалиётида фойдаланиш учун қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2020 йил 24 августдаги №01/00-04/07-7215-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш хизмат кўрсатиш корхоналарида меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш учун тадбиқ этилаётган кўрсаткичларни тизимлаштириш асосида уларнинг алоҳида йўналишлари бўйича фаолияти самарадорлигини аниқлаш имконини берган;

хизмат кўрсатиш тармоқларида иқтисодий ўсишни интеграл баҳолаш усулини меҳнат унумдорлиги ва фондлар қайтими индекслари асосида интенсив ҳамда соҳада бандлар ва асосий фондлар индекслари бўйича экстенсив омилларни таққослаш орқали такомиллаштириш бўйича таклифи Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг «Бандлик дастурларини шакллантириш ва мониторинг қилиш» бошқармаси амалиётида фойдаланиш учун қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2020 йил 24 августдаги №01/00-04/07-7215-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш хизмат кўрсатиш тармоқларида меҳнат унумдорлиги ва фондлар қайтими индексларининг мос равишда ўртача 1,14 ва 1,01  коэффициентга ошиши натижасида иқтисодий ўсиш даражасининг умумий индексини 1,1 коэффициентга оширишга эришилган;

хизмат кўрсатиш соҳасида корпоратив компетенция моделини ходимнинг ўзгаришларга тайёрлиги, фаолиятни натижага йўналтирил-ганлиги, самарали коммуникация, профессионаллик, бизнесни тушуниши ва ташаббускорлик билан боғлиқ хулқ-атвор индикаторлари асосида такомиллаштириш бўйича таклиф Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятида фойдаланиш учун қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2020 йил 24 августдаги №01/00-04/07-7215-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш хизмат кўрсатиш корхонасининг ходимга тақдим қилаётган талабларини конкретлаштириш ва натижаларни баҳолаш мезонларини аниқлаш имконини берган.

 

SAMARQAND IQTISODIYOT VA SERVIS INSTITUTI
+2
°
C
H: +
L: -1°
���������
�����, 29 ������
������� �� ������
�� �� �� �� �� ��
+ + +10° +11° + +
-1° + + + -1°
ENG KO`P O`QILGAN YANGILIKLAR
2020-04-17 15594